Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Абитуриентларга имтиҳон топшириш жойини аниқлаш имконини берувчи мобил илова яратилди

Абитуриентларга имтиҳон топшириш жойини аниқлаш имконини берувчи мобил илова яратилди

Дастур имтиҳон бўладиган жой манзилини тез ва осон топиш, имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш имконини беради.

Илова Давлат тест марказининг расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланган. Дастурга республикада тест ўтказиладиган барча стадион ва хиёбонларнинг геоманзиллари жойлаштирилган.

Абитуриент иловага кириб ўз ҳудуди, ҳужжат топширган таълим муассасасини танлагач, қачон ва қаерда тест топширишини ҳам билиб олиши мумкин.a

Мобил илова Google Play дастуридан юклаб олинади. Юклаб олиш ва фойдаланиш бепул.

Киритилди: 19:02 01.09.2020. Ўқилди: 2159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!