Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг яхши ёш футболчилари орасида 19-ўриндан жой олган.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази футболчиларнинг сўнгги олти ойдаги ўйинлари, уларнинг жамоага таъсири, ўйиндаги кўрсаткичлари, ўйин даражаси, ўйин амалиётини ва натижаларини инобатга олган ҳолда, 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Англия Премьр-лигасида Абдуқодир Ҳусанов 79,9 балл тўплаган ҳолда, 19-ўйинни эгаллади. Терма жамоамиз футболчиси кам ўйин вақтига эга бўлган бўлса-да, ҳужумларни шакллантиришда энг яхшилардан бирига айланишга улгурди.
Ушбу рўйхатда, "Ливерпул" клуби плеймейкери Флориан Вирц 93,8 балл билан етакчилик қилмоқда. Кучли учликдан эса Раян Шерки ва Люис Ҳолл жой олган.
CIES маълумотларига кўра, АПЛнинг У-23 тоифадаги энг яхши футболчилари ўнлиги билан танишинг:
1. Флориан Вирц "Ливерпул" - 93,8
2. Раян Шерки "Манчестер Сити" - 90,0
3. Люис Ҳолл "Нюкасл" - 87,7
4. Нико О'Райли "Манчестер Сити" - 87,5
5. Милош Керкез "Ливерпул" - 85,5
6. Алехандро Гарначо "Челси" - 85,4
7. Адам Уортон "Кристал Пелас" - 85,3
8. Мало Густо "Челси" - 84,1
9. Майкл Каёде "Брандфорд" - 82,6
10. Хави Симонс "Тоттенхем" - 82,1