Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Британия матбуоти диққат марказида: «У АПЛнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

Абдуқодир Ҳусанов Британия матбуоти диққат марказида: «У АПЛнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Британиянинг машҳур Sky Sports нашри томонидан юқори эътирофга сазовор бўлди.

Экспертларда, айниқса, футболчининг Англия лига кубоги финалида «Арсенал»га қарши кўрсатган ўйини катта таассурот қолдирди:

«Ўз позициясига қайтишда ақл бовар қилмас тезлик намойиш этди. У Дьёкерешга бирорта ҳам имконият қолдирмади. Ҳусанов тез фурсатда Премьер-лиганинг яккама-якка вазиятлардаги энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиб бормоқда», — деб ёзади нашр.

Жорий мавсумда 22 ёшли марказий ҳимоячи барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушди. Унинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 19:05. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!