Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Абдулазиз Комилов эртага Италияга йўл олади

Абдулазиз Комилов эртага Италияга йўл олади

2019 йилнинг 11-13 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Италия Республикасига ташриф буюради.

Ташриф дастурига кўра, Рим шаҳрида ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи Ди Майо ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Ватиканда бўлиш ва архиепископ Пол Ричард Галлахер билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Италияда бўлиш чоғида Ўзбекистон делегацияси «Италия – Марказий Осиё: ўзаро тушуниш, ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлаш» халқаро конференциясида иштирок этади, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида.

Киритилди: 11:25 10.12.2019. Ўқилди: 1545 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!