Аббосбек Файзуллаев "Локомотив"га қарши ўйиндаги хатоси учун узр сўради.
РПЛ 29-туридан ўрин олган ЦСКА ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди (2:2).
25-дақиқада Файзуллаев Виллиан Роша йўналишида ўз жарима майдонига узатма амалга оширди. Пасни Дмитрий Воробев илиб олди ва дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўридан жой олди.
"Иккинчи голдаги хатоим учун барча мухлислардан узр сўрайман. Барча масъулиятни ўз зиммамга оламан ва кейинги ўйинларда жамоага ёрдам бераман," - деб ёзди Файзуллаев Instagram'даги сторисида.