Собиқ агент, бугунги кунда "Пахтакор" клубида ишлаётган Равшан Салимов Аббос Махсталиевнинг ўз вақтида "Монако"да кўрикда бўлиб қайтганини ёдга олди.
– Аббос билан бирга "Монако"га борганмиз, у ерда ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга тушган ва адашмасам 2 та голли узатма берганди. Аммо клубдагилар дарҳол айтишган: бу футболчининг бўйи ўсмайди ва катта футболда қийналади. Тўғри класс бор, майдонни яхши кўради лекин бошқа ўсмайди дейишган. Трансфер амалга ошмаганига асосий сабаб ҳам шу бўлган", - деди "Пахтакор" вакили Равшан Салимов "Марказий сектор" подкастида.