Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

90 гектар ер, 49 йил ва 30 000 АҚШ доллари: Тошкентда катта фирибгарлик фош бўлди

90 гектар ер, 49 йил ва 30 000 АҚШ доллари: Тошкентда катта фирибгарлик фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга гўёки Ўртачирчиқ тумани қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 90 гектар ер майдонини аукцион орқали 49 йил муддатга фойдаланиш учун ютиб бериш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.С. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, Бухоро тумани, “Кулонхона” МФЙ ҳудудидаги ўзи ноқонуний фойдаланиб келган захирадаги 8 сотих ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:53 20.10.2022. Ўқилди: 2404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!