Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”

“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Тошкент шаҳар суди ҳамкорлигида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 9 декабрь – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...

Тадбирда Олий суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Халилулло Турахужаев, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раис ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари Садоқат Сафоева ва Ахрор Сулаймонов, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди раиси Бехзод Сагатов ҳамда судьялари, Бош прокуратура бошқармаси прокурори Дилшод Темиралиев, Миробод туман МФЙ раиси ва раис ўринбосарлари, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ижрочи директори Э. Сайдаматов, директор ўринбосари Ш.Мирзаев, профессор-ўқитувчилар, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари ва 70 нафар талабалар иштирок этишди.

“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”“9 декабр – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни”

Йиғилиш кун тартибидан: “9 декабрь – Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” муносабати билан профилактик тадбир, 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгани, талаба-ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва такомиллаштириш, Хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш мавзулари ўрин олди.

Тадбир аввалида БМТ Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ 2004 йилдан бошлаб, “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланиб келииниши таъкидланди. Ҳозирги кунда коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ қонунчилик базасини мустаҳкамлашга қаратилган Бюджет кодекси, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”, “Электрон ҳукумат тўғрисида” ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганлигига алоҳида эътибор қаратилди ва таклиф этилган иштирокчилар билан йиғилганларни таништирилди.

Олий суд раиси ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Х. Турахужаев сўзга чиқиб, коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида 2017 йил январда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚнинг қабул қилингани – давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши куч ва имкониятларини бирлаштириб, яхлит тизимни яратиш имконини берганини таъкидлади.

— 2019 йил 27 майда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон Фармони қабул қилинди, - дейди Олий суд раиси ўринбосари Х. Турахужаев. Шунингдек, мазкур Фармонга асосан коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Сўз навбатини олган Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов эса суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш, давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга ва юқори лавозимларга тайинлашнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, таъқиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупцяининг олдини олишда бошқа механизмларнинг аниқ рўйхатини белгилаш, давлат хизматчилари даромадларини деклорация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва фаолияти шаффофлигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказиш ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш кераклиги тўғрисида кенг тушунтириш берди.

— 2017 йил Президентимизнинг 7 февралдаги Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ва унинг 2-банди қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонончилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ҳамда ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилашга қаратилган. Албатта бу қўйилган вазифалар замирида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасидаги вазифалар ҳам ётади, - деди Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов

Тадбирда сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси Н.Зохидова “Ўзбекистонда хотин-қизларига нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш” мавзуидаги тақдимоти ва нутқи билан иштирок этди. Судья хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик Ўзбекистон Республикаси Қонунларида мустаҳкамланганига урғу берди.

Иштирокчилар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш соҳасидаги ижобий ютуқларни, хусусан республика бўйлаб ташкил этилган аёлларнинг ижтимоий мослашув марказлари ташкил этилгани, маиший зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун ягона “ишонч телефон” рақамлари ишга туширилгани, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар учун психологларнинг ишлашини ташкил этилгани, зўравонликнинг олдини олиш бўйича ташвиқот ишлари кучайтирилгани эътироф этилди. Тадбир сўнгида иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича жавоблар ҳам олишди.

Киритилди: 19:16 03.12.2021. Ўқилди: 3155 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!