Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

77-Канн кинофестивалининг расмий постери эълон қилинди

77-Канн кинофестивалининг расмий постери эълон қилинди

Афиша Акира Куросаванинг 1991 йилда суратга олинган “Август марцияси“ (“Августовская рапсодия“) фильмидан олинган.

Мазкур драмада Хиросима ва Нагасаки портлашларидан жабрланган япон оиласи ҳақида ҳикоя қилинади. Маълумот учун, фильмдаги бош роллардан бирини Ричард Гир гавдалантирган.

Бу йилги фестивалнинг асосий танловида Кирилл Серебренниковнинг «Лимонов, Эдди ҳақида баллада» («Лимонов, баллада об Эдичке»), Френсис Форд Копполанинг «Мегалополис» («Мегалополис»), Ёргос Лантимос «Меҳрибонлик турлари» (“Виды доброты“) ва бошқа янги фильмлар қатнашади.

Танловдан ташқари фестивалда «Фуриоса» (“Фуриоса“) ва «Уфқлар» ( “Горизонты“) каби фильмларнинг премьераларини ҳам намойиш қилиш режалаштирилган.

Киритилди: 18:15 23.04.2024. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!