Ҳозирда 7 баллик магнит бўрони қўзғалгани қайд этилмоқда. Бу табиий ҳодиса Қозоғистоннинг шимолий вилоятларида қутб ёғдулари (северное сияние) кузатилиши эҳтимолини оширади.
Осмонда ёруғ, ранг-баранг нурлар билан безанган ушбу манзара фақат юқори геомагнит фаоллик пайтида юзага чиқади. Агар шароитлар тўғри келса, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳам қисман кўриш мумкин.