Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

5та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади

5та ОТМ бакалавриатга кириш имтиҳонларини мустақил ўтказади

Хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун 5та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинмоқда. Улар қабул параметрларини мустақил белгилайди, бакалавриат имтиҳонларини мустақил ўтказади.

27 октябрда имзоланган ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 мартга қадар хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун 5та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

  • бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
  • бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
  • таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.
Киритилди: 23:36 27.10.2020. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!