Бокс афсонаси Майк Тайсон блогер Жейк Полга қарши бўлажак жанги ҳақида гапирди.
"Мен қайтишдан хурсандман ва бу жангга тайёрман. Ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Ишонаманки, у билан жангга тайёрман. Одамларнинг сони барчасини айтиб турибди. Бу жанг катта қизиқишга сабаб бўляпти. Мен ютқазмоқчи эмасман! Ютқазмоқчи эмасман ва нуқта!", - деди Майк Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг 16 ноябрь тонгида ўтказилади.