Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

56 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод қилинди

56 нафар маҳкум муддатидан олдин шартли озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман суди томонидан 56 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Инсонпарварлик, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезонидир. Мамлакатимизда судларнинг шаффоф бўлиши, уларни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш, йўлдан адашган инсонларга яна бир бор имконият бериш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо муддатини ўташ даврида тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин дилдан пушаймон 56 нафар маҳкум тайинланган озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Туман ички ишлар органлари мутасаддилари ушбу шахслар жазони ўташда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажаргани ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини таъкидлади. Мазкур материаллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига кўра, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг раиси А.Саидов, туман суди судьялари М.Ғафуров ва К.Мирсафоев томонидан кўриб чиқилди.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида инсонпарварлик принципи мужассам, – дейди Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг раиси Аброр Саидов. – Бу суд-ҳуқуқ тизимда ҳам ўз аксини топмоқда. Бунда асосан, жиноят содир қилган шахсни жазолаш эмас уни ахлоқан тузатиш ва тўғри йўлга бошлаш муҳим аҳамиятга эга. 

Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида қилмишидан пушаймон, жазони ўташда ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган бир қатор шахслар озодликдан чеклаш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Ушбу ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида судланувчи билан суҳбат ўтказилди. Унинг ҳақиқатдан тузалиш йўлига ўтганига ишонч ҳосил қилингач, тегишли тақдимнома қаноатлантирилди. Шартли равишда жазодан озод қилинган шахс жазодан озод қилинган муддатда қайта жиноят содир қилса унга ушбу жазо муддати Жиноят кодексининг 60-моддасига мувофиқ қўшиб берилади. 

Ушбу шахсларнинг жазодан шартли озод қилиниши келажакда давлатимиз, қонунларимизга бўлган ишончини ошириш, уларнинг қонунларимизга риоя қилишида муҳим аҳамият касб этади.

Жазони ўташдан бўйин товлаган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига кўра тайинланган жазони бошқа жазога алмаштириш тўғрисидаги материаллар ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, 2 нафар маҳкумнинг ахлоқ тузатиш ишлари жазоси озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 15:04 17.11.2018. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!