Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

55 нафар талаба таълим гранти сертификатига эга бўлди

55 нафар талаба таълим гранти сертификатига эга бўлди

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 55 нафар талаба учун 800 миллион сўмлик рамзий сертификат Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига топширилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Тошкент шаҳар Ёшлар марказида “Иттифоқ таълим гранти” совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа доирасида олий таълимнинг кундузги таълимда тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, меҳрибонлик уйида тарбияланган, умуман олганда, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар қўллаб-қувватланиб келмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 800 миллион сўмлик рамзий сертификати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига топширилди. Жорий йил 55 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар таълим гранти сертификати ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлди.
Manba: uza.uz

Киритилди: 22:55 12.12.2018. Ўқилди: 1414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!