Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

54 миллион сўмлик симоб моддасининг ноқонуний савдоси "пишмади"

54 миллион сўмлик симоб моддасининг ноқонуний савдоси "пишмади"

Ҳар қандай тирик организмлар учун юқори хавфли ҳисобланувчи симоб моддасининг ноқонуний айланмасига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Божхона қўмитасининг хабар беришича, яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида нодир металлар, заҳарли моддалар, давлат стандартига мувофиқ 8-тоифадаги хавфли юкларга кирувчи симоб ва симоб бирикмаларининг ноқонуний айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, йўл четида фуқаро М.М. нинг сумкасидаги шиша идиш ичида умумий қиймати салкам 54 миллион сўмлик 2 кг. симоб моддасини “шартли харидор”га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 12:40 11.07.2020. Ўқилди: 4197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!