Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

52-ўлим. Навоийлик 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

52-ўлим. Навоийлик 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асорати билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


 

Киритилди: 09:41 10.07.2020. Ўқилди: 3331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!