"Meduza" нашрининг ёзишича, Ярославлда нефтни қайта ишлаш заводи нишонга олинди. Севастополда эса электр энергияси узиб қўйилди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 6 июл куни кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мамлакат ҳудудлари узра 519 та Украина дронини тутиб олган ва йўқ қилган.
Телеграм каналларнинг хабарига кўра, Ярославлда "Ярославнефтеоргсинтез" ("Славнефть-ЯНОС") нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинган.
Минтақа расмийлари фақат ҳужум содир бўлганини ва Ярославлдан Москва томон чиқиш йўлида транспорт ҳаракати тўхтатилганини маълум қилди.
Россия томонидан тайинланган губернатор Михаил Развожаевнинг хабар беришича, шаҳар ташқарисидаги энергетика инфратузилмасига берилган зарба оқибатида Севастопол электр энергиясисиз қолган.
Ленинград вилояти губернаторининг сўзларига кўра, Усть-Луга ва Высоцк портлари ҳудудларидаги инфратузилма объектлари шикастланган. Бу қандай объектлар экани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.