Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

5 та терма жамоадан тушган таклифни рад этган Зидан "Ювентус"да ишламоқчи

5 та терма жамоадан тушган таклифни рад этган Зидан "Ювентус"да ишламоқчи

Франциялик мутахассис Зинедин Зидан “Ювентус”ни бошқаришни истамоқда, бу лавозим учун у Португалия, Бразилия, АҚШ, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаларида ишлашдан бош тортди, деб хабар беради L'Equipe.

Манбанинг хабарига кўра, франциялик мутахассис фақат "Ювентус"да ишламоқчи. Италия клуби Зиданни Массимилиано Аллегрига ўринбосар сифатида кўраётгани хабар қилинганди.

Зидан 1996 йилдан 2001 йилгача "Ювентус"да ўйнаган. Жамоа билан биргаликда у икки марта Италия чемпиони бўлди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, Қитъалараро кубок ва Интертото кубоги соҳибига айланди.

Франциялик футболчининг аввалги мураббий сифатидаги иш жойи Мадриднинг “Реал” клуби эди. У Мадрид жамоасини 2016-2018 ва 2019-2021-йилларда бошқарган. Зидан "қаймоқранглилар" билан биргаликда кетма-кет учта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди (2016, 2017, 2018).

Киритилди: 13:05 21.01.2023. Ўқилди: 1794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!