Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита

“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита баёнотига кўра, 2024 йил 2 июлда қабул қилинган қонун билан жорий йил 5 октябрдан Дин ишлари бўйича қўмита Умра хизматини кўрсатиш бўйича лицензия берувчи ваколатли орган сифатида белгиланган.

Бу юқоридаги қонунга кўра, жорий йил 5 октябрдан Туризм қўмитаси томонидан Умра зиёратини амалга ошириш учун берилган лицензиялар автоматик равишда тўхтатилишини билдиради”, деди Дин ишлари бўйича қўмита зиёрат туризми бўлими ходими Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Шу сабабли 2024 йил 5 октябрдан бошлаб Умра зиёрати хизматини кўрсатиш бўйича Туризм қўмитасининг лицензияси асосидаги фаолият ноқонуний ҳисобланади. Бу юридик шахсларга БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Лекин ҳозирча соҳадаги лицензияловчи ваколатли органга айланган Дин ишлари бўйича қўмитанинг ўзида лицензия бериш учун тартиб-таомиллар йўқ.

Яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқади, шу асосида қарор шартларини бажарганларга лицензия берилади. Қарорда турфирмаларга қандай шартлар борлиги ҳақида маълумотга эга эмасмиз”, — деди Диний қўмита ходими.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда турфирмалар учун мажбурий равишда қўйиладиган “гаров пули” миқдори 1 миллион АҚШ доллари этиб белгиланиши кутилаётгани ҳақида ёзилганди. Қўмита вакили лойиҳа билан таниш эмаслигини айтди. Маълумот учун, норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси портали (regulation.gov)да ҳозирча бундай лойиҳа мавжуд эмас.

Киритилди: 23:25 24.09.2024. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!