Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

5 октябрда Тошкентнинг икки туманида совуқ сув ўчирилади

5 октябрда Тошкентнинг икки туманида совуқ сув ўчирилади

5 октябрь соат 09:00 дан 6 октябрь соат 15:00 га қадар сув тармоқларида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан ичимлик суви вақтинча тўхтатилади.

Ўчириш пойтахтнинг икки тумани — Юнусобод ва Шайхонтоҳурга таъсир қилади.
1️⃣ Юнусобод тумани
«Уста Ширин», «Туркқўрғон», «Ифтихор», «Жомий», «Янгиариқ», «Шаҳристон», «Хуснобод», «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Оқилота», «Анорзор» берк кўчаларида сув таъминоти тўхтатилади.

2️⃣ Шайхонтоҳур тумани
Тахтапул, Кўкҳота, Янги Камолон, Лабзак, Камолон, Шайхонтоҳур, Камолон Дарвоза, Жанггоҳ, Қоратош, Ўрда, Чакар, Хадра, Ўкчи, Олмазор маҳаллаларида сув таъминотида узилишлар бўлади. «Chorsu» турар-жой мажмуаси ҳам сувсиз қолади.

Шунингдек, «Tashkent City» халқаро бизнес маркази, «Пахтакор» марказий стадиони, МТРК биноси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва қатор ташкилотлар ҳам сувсиз қолади.

🚱 Бундан ташқари, узилиш Чилонзор туманидаги айрим маъмурий ва жамоат объектларига ҳам таъсир қилади.

⚠️ Зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига олдиндан сув захирасини тўплаб қўйиш тавсия этилади.

Киритилди: 23:25 04.10.2026. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!