Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

4та вилоятда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

4та вилоятда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар М.Х. ва Д.А. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 245,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.A.” МЧЖ раҳбари Б.Ш. “Адас” МФЙ ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехида ўзбошимчалик билан газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 186,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.O.” фермер хўжалиги раҳбари С.О. сув насосларини электр энергиясига ўзбошимчалик билан улаб, 141,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Узун тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.A.” МЧЖ бошқарувчиси Х.Я. “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, 101,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:42 18.12.2024. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!