Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

4 ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди

A A A
4 ёшли бола онаси тарбиясига олиб берилди

Бектемир тумани Мажнунтол МФЙда яшовчи фуқаро Н.Курбонбоева оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғининг уйидан кетишга мажбур бўлган. Бироқ, вояга етмаган бир нафар фарзандини олиб кетолмагач, судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан 4 ёшли Н.Нематжоновани онасига олиб бериш белгиланган.

Ушбу ижро варақа Бюронинг Бектемир туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда «ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 6 апрель куни давлат ижрочилари томонидан тегишли органлар ва холислар иштирокида болакай онаси тарбиясига олиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Киритилди: 15:42 11.04.2023. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!