Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.
Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.
Маълумотга кўра, 31 май кунидан бошлаб, ушбу рўйхатга:
✈️ Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
📰 Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
📝 Ёзувчилар;
📺 Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлар қўшилди.