Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

3 та давлат Ҳўрмуз бўғозига алоқадор БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини блокламоқчи

3 та давлат Ҳўрмуз бўғозига алоқадор БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини блокламоқчи

Франция, Хитой ва Россия Ҳўрмуз бўғозини куч ишлатиш орқали очишга рухсат берувчи БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини блокламоқда, деб ёзмоқда NYT.

Нашрга кўра, гап Баҳрайн томонидан Форс кўрфази давлатлари қўллаб-қувватлови билан тайёрланган лойиҳа ҳақида кетмоқда. У бўйича овоз бериш жума куни ўтказилиши кутиляпти, бироқ асосий давлатларнинг иштироки сўроқ остида қолган.

Дипломатлар ва БМТ вакилларининг сўзларига кўра, Париж, Москва ва Пекин куч ишлатишга йўл қўювчи бандларга қарши чиқмоқда. Айнан мана шу банд — бўғоз орқали ўтишни таъминлаш учун "барча зарур воситалардан фойдаланиш"га бериладиган рухсат асосий баҳс мавзусига айланди.

Келишмовчиликлар нафақат вето ҳуқуқига эга доимий аъзолар, балки Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолари ўртасида ҳам юзага келган. Ҳужжат лойиҳаси аллақачон бир неча бор қайта ишланган ва ҳозирда унинг тўртинчи таҳрири муҳокама қилинмоқда.

Киритилди: Бугун 13:29. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!