Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

3 май куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

3 май куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-15, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойдарда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баланд тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Сел келиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

2-8 май кунлари Тошкент вилоятининг 2000 метрдан баланд тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

3-6 май кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

Киритилди: 12:12 02.05.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!