Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

28-ўлим: Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

28-ўлим: Тошкентда 59 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳрида яшовчи Ғ.Б. 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.
 
Унга "юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак  етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония" ташхиси қўйилган. Беморда шу куни коронавирус ҳам аниқланган. У доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор 2 июль куни ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

Киритилди: 22:33 03.07.2020. Ўқилди: 2918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!