Ушбу форумда иштирок этиш мақсадида ҳозирда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов бошчилигидаги бир гуруҳ олий таълим муассасалари раҳбарларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Парижда бўлиб турибди.
Қувонарлиси, ушбу форум шу кунларда Парижда ҳар йили анъанавий тарзда ўтадиган «Campus France–2022 учрашувлари» доирасида бўлиб ўтмоқда. Франция университетларидан 500 га яқин ректорлар, илмий доира вакиллари, профессорлар иштирок этиши кўзда тутилган мазкур халқаро тадбир француз олий таълими ва хориждаги тадқиқотлар жозибадорлигини оширишга ёрдам берадиган махсус мулоқот майдони ҳисобланади.
Ташриф доирасида икки давлат олий таълим соҳаси учун муҳим аҳамият касб этадиган бир қатор келишувларга эришиш ҳамда яккама-якка мулоқотлар олиб бориш, мамлакатимиз олий ўқув юртлари ва Франция таълим масканлари билан ҳамкорликда маданий тадбирлар ҳам ўтказиш кўзда тутилган.