Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

26 март куни учун кутилаётган ёғингарчилик харитаси

26 март куни учун кутилаётган ёғингарчилик харитаси

Ўзгидромет 26-31 март кунлари ҳудудларда сел-сув тошқини хавфи тўғрисидаги огоҳлантириш хабарида 26 март куни республика бўйлаб кутилаётган ёғингарчилик картасини ҳам тақдим этган.

Картадан кўринишича (https://t.me/uzgydromet/12987), 26 март куни Самарқанд, Навоий, Сухондарё ва Қашқадарё вилоятининг кўплаб туманларида қисқа вақт ичида жуда хам кўп ёғин (25-50 мм оралиқда) ёғиши мумкинлиги кўрсатилган (оч бинафшаранг).

Мазкур ҳудудлар географик жойлашув жиҳатидан сел-сув тошқин хавфига мойил ҳудудлар бўлгани учун айнан шу ҳудудларда момақалдироқли ёғинлардан сел-сув тошқин хавфлари рўй бериши жуда юқори.

Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, ҳукумат ва бошқа тузилмалар кучли ёғин кутилаётган ҳудудлар ва унга яқин объектларда Президентнинг 18.11.2022 й даги "Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари" тўғрисидаги 426-сон қарори бандларидаги чораларни кўришлари тавсия этилади.

Киритилди: 23:09 25.03.2024. Ўқилди: 20893 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!