Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Америка орзуси: $24 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Америка орзуси: $24 минг эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.К. фуқаролар Ш.З. ва Б.Р.нинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, ҳар биридан 12 000 АҚШ долларидан жами 24 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 4 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:02 05.07.2024. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!