Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

24 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди!

24 000 АҚШ долларини яшириб олиб чиқишга бўлган уриниш чиппакка чиқди!

Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро У.Э.нинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортиши натижасида ушбу шахс белгиланган тартибда божхона шахсий кўригидан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 24 минг АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 17:17 21.05.2022. Ўқилди: 1858 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!