Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

23 кунлик чақалоғини 3 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга жиноий иш очилди

23 кунлик чақалоғини 3 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёлга жиноий иш очилди

Навоийда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи аёл туғилганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган чақалоғини сотишга уринган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

22 ёшли Н.Е. 2020 йил 3 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда фарзандини Навоий шаҳрида яшовчи Н.И.га 3 миллион сўмга сотишга келишган. У чақалоғини сотиб, келишилган пулларни Навоий шаҳридаги «Навоий» жоме масжиди ёнида олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Н.Е.га нисбатан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 08:55 13.06.2020. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!