2019 йил 26 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 9 сентябрь куни Олмазор туманида яшовчи М.М. фуқаро Ғ.Ж.га янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бераман деб, алдов йўли билан ундан 220 млн. сўм пулини олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.М. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.