“Ўзгидромет” 21 сентябрь, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳарорат бундан бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади.
Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.