Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

2070 йилга бориб мусулмонлар сони 3,6 миллиарддан ошиши кутилмоқда

2070 йилга бориб мусулмонлар сони 3,6 миллиарддан ошиши кутилмоқда


Pew Research Center тадқиқотига кўра, мусулмонлар сони ўсишда давом этиб, 2035 йилга бориб насронийлар сонидан ошиши мумкин. 2070 йилга келиб эса дунёда 3,6 миллиарддан ортиқ мусулмон ва қарийб 3 миллиард насроний бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бундай ўсишнинг асосий сабаблари — мусулмонлар орасида туғилиш кўрсаткичининг юқорилиги ва аҳолининг ёш таркиби. 2020–2025 йилларда мусулмон аёлларга ўртача 3,1 нафардан фарзанд тўғри келган. Бошқа диний гуруҳларда бу кўрсаткич 2 нафарни ташкил этган.

Прогнозларга кўра, 2070 йилда дунё аҳолисининг 36 фоизини мусулмонлар, 29 фоизини эса насронийлар ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, насронийларнинг ярмидан кўпроғи Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада яшаши кутилмоқда.

Киритилди: 21:16 19.11.2026. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда