Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Хитой ҳарбий қудрати тўғрисидаги йиллик ҳисоботида келтирилган.
"Пентагон ҳисоб-китобларига кўра, ХХР 2030 йилга бориб мингдан ортиқ оператив жойлаштирилган ядро каллакларига эга бўлади. Уларнинг катта қисми юқори даражада шай ҳолптда бўлади. Хитой 2035 йилгача ядро қудратини кенгайтиришни давом эттиради ва шу вақтга бориб Хитой Халқ озодлик армиясининг модернизациясини “асосий даражада якунлаш” вазифасини бажаришни кўзламоқда. Бу 2049 йилга бориб дунё миқёсида тенгсиз ҳарбий қудратга эга бўлишни мақсад қилган Хитой раҳбари Си Жинпиннинг стратегик режаси доирасидаги муҳим босқичдир", дейилади Пентагон ҳисоботида.
АҚШ Мудофаа вазирлигининг баҳоларига кўра, жорий йил ҳолатига Хитойнинг ядро арсенали 600 дан ортиқ ядро каллакларини ўз ичига олади.