2028 йилги УЕФА Суперкубоги Қозоғистон пойтахти Астана шаҳридаги "Астана Арена" стадионида ўтказилади.
Ушбу қарор УЕФА Ижроқўмининг Салоники шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди. Ҳозирча учрашувнинг аниқ санаси эълон қилинмаган.
УЕФА Суперкубоги анъанавий тарзда Европа клуб мусобақаларининг янги мавсумини бошлаб беради. Соврин учун битта учрашувда аввалги мавсум Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиблари ўзаро баҳс олиб боради.