Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

2026 йилда Трампга импичмент хавф солиши мумкин

2026 йилда Трампга импичмент хавф солиши мумкин

Агар 2026 йилда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар натижасида республикачилар Конгрессдаги кўпчилик ўринни йўқотса, Трампга импичмент хавф солиши мумкин

Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон Turning Point USA ташкилоти тадбиридаги чиқишида айтди.

"Агар биз Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни йўқотсак, ўта сўл кучлар президент Трампга импичмент эълон қилади. Улар мутлақ бетартиблик яратишни режалаштирмоқда, биз бунга йўл қўя олмаймиз", — деди Жонсон .

2026 йилда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда Вакиллар палатасининг барча 435 аъзоси ва Сенатдаги 100 ўриндан 35 таси қайта сайланади. Ҳозирда ҳар икки палатада ҳам республикачилар кўпчилик ўринга эга.

Оммавий ахборот воситаларига кўра, Оқ уй ушбу сайловларгача Украинадаги урушни якунлашни истаётмоқда, бу эса республикачиларга ўз позицияларини мустаҳкамлашга ёрдам бериши мумкин.

Киритилди: 22:36 22.12.2025. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!