Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

2026 йил энг иссиқ йил сифатида рекорд ўрнатиши эҳтимоли жуда юқори

2026 йил энг иссиқ йил сифатида рекорд ўрнатиши эҳтимоли жуда юқори

2026 йил метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ йилга айланиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақда АҚШнинг Berkeley Earth нотижорат ташкилоти прогнозида маълум қилинди.

Ташкилотнинг ойлик ҳисоботига кўра, 2026 йил тарихий ҳарорат рекордини янгилаши эҳтимоли қарийб 69 фоизни ташкил этмоқда. Таҳлилчилар яна тахминан 30 фоиз эҳтимол билан жорий йил энг иссиқ йиллар рейтингида иккинчи ўринни эгаллашини кутмоқда.

Июль эса 2026 йилнинг ҳозиргача қайд этилган энг иссиқ ойига айланди.

Маълумотларга кўра, Ер юзасининг тахминан 8,5 фоиз қисмида маҳаллий ҳарорат рекордлари янгиланган. Бундай ҳудудлар қаторига Ўрта Ер денгизи минтақаси, Жанубий Европа, Россиянинг ғарбий қисми, Сибирь ва Марказий Осиё ҳам киради.

Умуман олганда, дунёнинг 32 та давлатида ойлик ҳарорат бўйича янги максимал кўрсаткичлар қайд этилган.

Киритилди: Бугун 08:17. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!