25 август, душанба куни Қуёшда жорий йилнинг 20 июндан буён энг йирик чақнаш қайд этилди, деб хабар бермоқда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси.
“Жорий йилнинг 20 июнидан буён Қуёшдаги энг йирик чақнаш эндигина қайд этилди. Ҳодиса М4,6 баллга эга бўлиб, замонавий 5 балли чақнаш тизими бўйича 4 тоифага тааллуқли бўлди. Максимал нурланиш Москва вақти билан 08.24 да қайд этилди”, дейилади хабарда.
Олимларнинг қўшимча қилишича, ҳодиса қуёш дискининг кўринадиган томонида бир нечта йирик фаол марказларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ қуёш фаоллигининг кескин ошиши фонида содир бўлган, бироқ юз берган чақнаш Ерга хавф туғдирмаслиги керак, деб хабар берди ria.ru.