Келаси ёзга режалаштирилган клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 ташкил этилмаслиги мумкин, деб хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
Маълум қилинишича, ҳозир ФИФАда клублар ўртасидаги мундиални кўрсатиш учун телевидение ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр ҳеч ким йўқ ва буни амалга ошириш учун вақт тугаяпти. 15 июнь – 13 июль кунларига белгиланган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўсмирлар ўртасидаги Евро-2025 (12 июнь – 5 июль) ва КОНКАКАФ Олтин Кубоги (14 июнь – 7 июль) кунларига тўғри келади.
Шунингдек, клублар ўртасидаги ЖЧни ўтказиш учун иккита жамоа, стадионлар ва ҳомийлар етарли эмас.