Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

2025 йилда ўз кўзингиз билан кўришга арзийдиган етти осмон ҳодисаси

A A A
2025 йилда ўз кўзингиз билан кўришга арзийдиган етти осмон ҳодисаси

Кириб келган 2025 йилда профессионал астрономлар оддий ҳаваскорларга юлдузли осмонда бир қатор таъсирли осмон ҳодисаларини кузатишни ваъда қилмоқда:

➖ Квадрантидлар метеор оқими. Бу ҳар йили сайёрамизни "ёғдирувчи" энг кучли оқимлардан биридир. У 3 ёки 4 январда ўзининг энг юқори нуқтасига етади, шундан сўнг пасая бошлайди. Энг юқори фаоллик пайтида бир соат давомида 120 тагача метеорни кўриш мумкин.

➖ Қуёш тутилиши. Бу ҳодиса 29 март куни, Қуёш, Ой ва Ер бир чизиққа тизилганда содир бўлади. Тўлиқ тутилиш фақат Канаданинг жануби-шарқида истиқомат қилувчилар учун кузатилади — қолган ҳудудларда у энг кўпи билан қисман бўлади ёки умуман сезилмайди.

➖ Тўлиқ Ой тутилиши. 7 сентябрь куни содир бўлади, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида тўлиқ бўлиб, узоқ вақт давом этади.

➖ Суперойлар. 2025 йилда уларнинг учтаси кузатилади: Овчи Ойи (7 октябрь), Қундуз Ойи (5 ноябрь) ва Совуқ Ой (4 декабрь).

➖ Шимол ёғдулари. Қуёшнинг 11 йиллик фаоллик даври (https://t.me/nigoh_01/8399) ўзининг энг юқори нуқтасига етгани сабабли, келгуси 12 ой давомида ёғдуларни 2024 йилга нисбатан анча тез-тез кузатиш имкони бўлади.

Киритилди: 14:24 03.01.2025. Ўқилди: 3304 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!