Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерацияси (IFJ) хабар берди.
Ушбу статистикага бахтсиз ҳодисалар оқибатида юз берган 9 та ўлим ҳолати ҳам киритилган. Таққослаш учун: 2024 йилда дунё бўйича 122 нафар журналист ҳалок бўлган, шундан 14 нафари аёллар эди.
"2024 йил билан солиштирганда кўрсаткичнинг ошгани журналистлар учун хавотир даражасининг энг юқори босқичга чиққанини англатади", — деди IFJ раҳбари Энтони Белланжер.
Ташкилот расмийларнинг “оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳимоя қилиш борасидаги доимий муваффақиятсизлиги”ни қоралаб, 2026 йилда зўравонлик ва жазосизликка барҳам бериш учун “зудлик билан ва қатъий чоралар кўришга” чақирди.