Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

2025 йилда 67 нафар журналист ҳалок бўлди

2025 йилда 67 нафар журналист ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) инсон ҳуқуқлари ташкилотининг бугун, 9 декабр куни чоп этилган матбуот эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботида маълум қилинди.

"2024 йилнинг 1 декабридан 2025 йилнинг 1 декабрига қадар тахминан 67 нафар журналист ҳалок бўлган. Ўлдирилган журналистлардан 53 нафари уруш ҳаракатлари ёки жиноий гуруҳлар қурбони бўлган", дейилади ҳисоботда.

Қайд этилишича, 29 журналист ҳалок бўлган Ғазо сектори “энг хавфли ҳудуд” бўлиб қолмоқда. 9 журналист ўлдирилган Мексика 2-ўриндан жой олган. Россиянинг кенг кўламли босқинидан ўзини ҳимоя қилишда давом этаётган Украина, шунингдек, Судан ва Сурия ҳам журналистлар учун юқори даражада хавфли давлатлар сифатига кўрсатилган.

“Чегара билмас мухбирлар” ҳисоботига кўра, ҳозирда 62 давлатда 503 нафар журналист қамоқда сақланмоқда, бу ўтган йилгидан бироз пастроқ. Энг кўп журналистлар Хитой (121), Россия (48), Мянма (47), Беларус (33), Вьетнам (28) ва Озарбаойжон (25) давлатларида қамоққа олинган. Россияда энг кўп ҳибсга олинган хорижий журналистларнинг 26 нафари украиналиклардир. Исроил иккинчи ўринда, у ерда 20 нафар фаластинлик журналист ҳибсда сақланмоқда.

Киритилди: 21:25 09.12.2025. Ўқилди: 848 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!