Ўтган 2024 йил мобайнида Кадастр агентлиги томонидан олиб бориладиган ер ва кадастр назорати йўналишида амалга оширилган ишлар юзасида ҳисобот берилди.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида 66 109 та ҳолатда 9 462,3 гектар ерларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланиб, 41 972 та ҳолатда 4 472,2 гектар ерда қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.
Суд ишлари 21 459 та ҳолатда 4 654,1 гектар ерга даъво аризалари киритилди. 5 561 та (1 144,5 гектар) даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилди ва мажбурий ижрога қаратилди.
Жиноят ва маъмурий жавобгарлик бўйича 2 146 та ҳолатда жиноят аломатлари бўлган материаллар прокуратура органларига юборилди. 41 708 та шахсга ерга оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Бугунги кунда ер ва кадастр назорати тадбирлари давом этмоқда.