Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

2023 йилда ташкил топган клуб Туркманистон чемпионатида ғалаба қозонди

2023 йилда ташкил топган клуб Туркманистон чемпионатида ғалаба қозонди

Жорий йилнинг баҳорида ташкил топган клуб Турманистон чемпионатида ғалаба қозонди.

“Аркадағ” турнир тугашига 4 тур қолган муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Жамоа 20 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 60 очко жамғарди. 70 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 14 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан. Иккинчи ўриндаги “Алтин Асир” жамоасида 44 очко мавжуд.

“Аркадағ” — Туркманистоннинг собиқ президенти, ҳозирда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов номи билан аталган шаҳарнинг клуби ҳисобланади.

BBC нашрининг хабарига кўра, клубнинг либоси ва логотипи дизайни бўйича шахсан Бердимуҳамедовнинг ўзи шуғулланган. Мавсум аввалида жамоа лиганинг энг кучли футболчилари билан шартнома имзолаган эди.

Киритилди: 10:35 07.12.2023. Ўқилди: 1451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!