Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

2023 йилда банклар фуқаролардан қанча доллар сотиб олди?

2023 йилда банклар фуқаролардан қанча доллар сотиб олди?

2023 йили тижорат банклари жисмоний шахслардан жами 12 млрд 267,4 млн доллар сотиб олган. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган 2023 йил якунлари бўйича статистик бюллетенда маълум қилинди.

Унга кўра, йил давомида тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга сотилган чет эл валютаси ҳажми 9 млрд 59 млн долларни ташкил этади. Банклар томонидан долларнинг энг кўп хариди август ойида бўлган: 1 млрд 320,8 млн доллар. Энг кўп сотув эса июлга тўғри келади — 829,6 млн доллар.

Бундан ташқари, 2023 йил давомида банкларнинг бошқа валюталарни сотиб олиш статистикаси қуйидагича:

  • Евро (харид ва сотиш) — 44,7 млн (52,9 млн);
  • Англия фунт стерлинги — 2,2 млн (2,4 млн);
  • Россия рубли — 1 млрд 660,5 млн (1 млрд 707,4 млн);
  • Қозоғистон тенгеси — 401,8 млн (416,4 млн).
Киритилди: 07:39 13.02.2024. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!