Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳисоботида айтилишича, Ҳиндистон 2023 йилда Хитойни ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп аҳолига эга давлатга айланади. Ҳар икки мамлакат аҳолиси ҳозирда тахминан 1,4 миллиард кишини ташкил қилади.
Шу билан бирга, дунё аҳолиси ўсишининг ярмидан кўпи бор-йўғи саккизта давлатда ҳисобига тўғри келмоқда. Булар Конго Демократик Республикаси, Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия, Покистон, Филиппин ва Танзания.
Шу билан бирга, ҳисоботда бир қатор мамлакатларда, биринчи навбатда, Шарқий Европада аҳоли сонининг ўсиши ҳозирги вақтда салбий кўрсаткичга эгалиги айтилган.