Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

2022 йилги Пекин олимпиадаси ҳам Токиодаги каби форматда ўтиши мумкин

A A A
2022 йилги Пекин олимпиадаси ҳам Токиодаги каби форматда ўтиши мумкин

Халқаро Олимпия Қўмитаси ёзги Токио олимпиадасининг эпидемияга қарши форматда ўтказилишини муваффақиятли деб топди ва шу сабабли 2022 йил Пекинда ўтадиган қишки олимпиада ҳам шу форматда ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков ўз интервьюсида маълум қилди.

“ХОҚ Токиодаги каби тизим бўйича олимпиада ўтказилишини муваффақиятли деб топди. Олимпиада ҳақиқатан яхши ўтди. Менда бор маълумотларга кўра, олимпиадада иштирок этган 25 минг спортчи ва расмий шахслардан 50 га яқинигина коронавирусга чалинган. Бу эса 0,1 фоиздан камроқни ташкил қилади. Шу сабабли Токио олимпиадасини ўтказишда қўлланган схема Пекинда ҳам қўлланиши эҳтимоли юқори”, деб айтган Поздняков.

Унинг таъкидлашича, асосийси бу спортчилар манфаатлари ҳисобланади.

“Агар уларнинг саломатлиги шу тарзда ҳимояланса, бу ташкилотчилар қила оладиган энг муҳим иш бўлади. Агар кимдир трибуналарга маълум ҳажмда томошабинларни қўйиш мумкин деб ҳисобласа, бундай ҳолатда улар спортчилар соғлиғи учун зиён етмаслигига ишончлари комил бўлиши керак. Чунки ҳар қандай спорт мусобақаларининг асосий шахслари улар ҳисобланади, шу сабабли уларнинг манфаатлари биринчи ўринда ҳисобга олиниши лозим”, деб таъкидлаб ўтган РОҚ раҳбари.

Токио олимпиадаси коронавирус пандемияси сабабли бир қатор чекловлар билан ўтди. Жумладан, спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтди.

Киритилди: 10:42 11.08.2021. Ўқилди: 2846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!