Статиста яқинда сўнгги Глобал бизнес шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра Гонг Конг дунёнинг энг яхши молиявий маркази сифатида биринчи ўринни эгаллади.
Ҳисобот корпоратив даражадаги қарорлар учун энг долзарб маълумотларга асосланиб, бутун дунё бўйлаб иқтисодий аҳамиятга эга шаҳарларни баҳолайди. Аҳоли сони ва ялпи ички маҳсулотдан ташқари, кўплаб бошқа омиллар шаҳар бизнес ривожланиши учун қанчалик мос келишини аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Бу омилларга иқтисод, операцион муҳит, жамият ва ишбилармонлик муҳити киради.
Жаҳон иқтисодиёти учун шаҳарларнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда дунё аҳолисининг ярмидан бир оз кўпроғи шаҳарларда истиқомат қилади. 1950 йилда бу дунё фуқароларининг учдан биридан камроғига тегишли эди. БМТ прогнозларига кўра, жисмоний урбанизациянинг ушбу тенденцияси яқин ўн йилликларда ҳам давом этади. 2050 йилга келиб, барча аҳолининг учдан икки қисмидан кўпроғи шаҳарларда яшайди.