Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

2022 йилда Украина ЕИдан 19 миллиард евродан ортиқ ёрдам олди

A A A
2022 йилда Украина ЕИдан 19 миллиард евродан ортиқ ёрдам олди

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг айтишича, 2022 йилда Украина ЕИдан ҳарбий юкларни ҳисобга олмаганда 19 миллиард евродан ортиқ миқдорда ёрдам олган.

“Ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари, ўқитувчилар ва шифокорларнинг маошларини тўлаш, пенсия тўлаш учун Украинага фақат энг асосий эҳтиёжларни қондириш учун ойига 3 миллиард евродан 5 миллиард еврогача маблағ керак”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Фон дер Ляйен “2022 йилда Украина ЕИдан қурол-яроғ етказиб беришни ҳисобга олмаганда, 19 миллиард евродан ортиқ миқдорда ёрдам олганини” айтди ва Европа Иттифоқи Украинани ойига 1,5 миллиард евро миқдорида молиялаштиришга тайёрлигини маълум қилди. 2023 йилда бу кўрсаткич тахминан 18 миллиард еврони ташкил қилади.

Киритилди: 07:26 26.10.2022. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда